Сут бези саратони (РМЖ) патогенезида гиперпролактинемиянинг (ГПРЛ) роли ҳақида маълумотлар тўпланган бўлишига қарамасдан, ушбу ҳолатнинг генетик детерминантлари етарлича ўрганилмаган. PRL ва PRLR генларидаги бир нуклеотидли полиморфизмлар (SNP) пролактинга боғлиқ сигнал йўлларининг регуляциясига таъсир кўрсатиши мумкин. Бу таъсир пролактин экспрессияси, унинг рецептори функционал фаоллиги ҳамда ҳужайралараро сигнал узатиш хусусиятларининг ўзгариши орқали амалга ошади. Натижада бундай генетик вариантлар ўсма жараёнининг кечиши, беморларнинг гормонал ҳолати ва ўсмага қарши даволашга бўлган жавоб хусусиятларини белгилаши мумкин.