ТИЗЗА БЎҒИМИНИ БИРЛАМЧИ ТОТАЛ ЭНДОПРОТЕЗЛАШДА ЁЗИЛИШ МУВОЗАНАТИНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ: БУКИЛИШ КОНТРАКТУРАСИНИ БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ КОРРЕКЦИЯ ҚИЛИШГА ЁНДАШУВ
Madrakhimov ., Karimov M., Kayumov J.
Zamonaviy tibbiyot jurnali, Vol. 4, No. 15 (2026)
Кириш. Простата безининг хавфсиз гиперплазияси бўйича трансуретрал резекция ўтказиладиган беморларнинг аксарияти кекса ва қари ёшда бўлиб, уларда комбинацияланган спинал-эпидурал анестезия (КСЭА) симпатик блокада туфайли гемодинамик беқарорлик билан кечиши мумкин. Мақсад: КСЭА фонида простата бези трансуретрал резекцияси (ПБ ТУР) ўтказилган кекса ва қари ёшдаги беморларда тизимли ва марказий гемодинамика динамикасини, асоратлар тузилмасини ҳамда уларнинг гемодинамик кўрсаткичлар билан боғлиқлигини баҳолаш. Материал ва усуллар. Андижон давлат тиббиёт институти клиникасида 60 ёш ва ундан катта 80 нафар бемор ўрганилди: назорат гуруҳи (n=41, 2021-2022 йй., ретроспектив) ва қиёсий гуруҳ (n=39, 2023 й., проспектив, кенгайтирилган мониторинг). Систолик, диастолик ва ўртача артериал босим, юрак қисқаришлари сони, қўш кўпайтма, Кердо индекси, юрак индекси ва умумий периферик қон томир қаршилиги операциядан олдинги, операция ва эрта операциядан кейинги даврнинг 19 та нуқтасида қайд этилди. Натижалар. Энг кўп пасайиш блокададан кейинги 10-20-дақиқаларга тўғри келди: ўртача артериал босим 19,3%, юрак индекси 32,3%, периферик қаршилик 23,2% га камайди. Назорат гуруҳида 185 та асорат эпизоди қайд этилди, интраоперацион гипотензия 41,5%, брадикардия 22,0% беморда кузатилди. Ўртача артериал босимнинг пасайиши гипотензия (r=-0,781), церебрал (r=-0,655) ва буйрак (r=-0,603) гипоперфузияси билан энг кучли боғланди. Хулоса. КСЭА фонида гемодинамик беқарорлик вазодилатация, юрак индексининг камайиши ва парасимпатик устунликдан иборат кетма-кет каскад асосида ривожланади; реакцияларнинг индивидуал хилма-хиллиги беморларни гемодинамик фенотип бўйича стратификация қилиш заруратини асослайди.
0 ko'rishlar · 0 yuklab olishlar · pp. 274–281
Madrakhimov ., Karimov M., Kayumov J.
Yusupov A., Abdullajonov K.
Kerimaly kyzy M., Uzakov O., Akhmadjonova G.
Kerimaly kyzy M., Uzakov O., Akhmadjonova .