nashruz.uz
Qaytish Zamonaviy tibbiyot jurnali
Original tadqiqot

Zamonaviy tibbiyot jurnali, Vol. 14, No. 3 (2026)

ТАЖРИБАДА НЕФРЭКТОМИЯДАН КЕЙИН МАҲАЛЛИЙ ЛИМФА ТУГУНЛАРИНИНГ МОРФОЛОГИК ЎЗГАРИШЛАРИ

  • Атамуратов С.Р
  • Ражапов А.А
Chop etilgan: 31-iyul, 2026
CC BY 4.0

Annotatsiya

Мавзунинг долзарблиги: Буйрак касалликлари сонининг ортиб бориши ва нефрэктомия амалиётларининг кенг қўлланилиши мазкур йўналишдаги тадқиқотларнинг долзарблигини оширмоқда. Бир томонлама нефрэктомия нафақат қолган буйракнинг компенсатор ўзгаришларига, балки иммун ва лимфатик тизимга ҳам таъсир кўрсатади. Бироқ нефрэктомиядан кейин маҳаллий лимфа тугунларида кузатиладиган вақтга боғлиқ морфологик ва морфометрик ўзгаришлар етарлича ўрганилмаган. Шу боис, ушбу ўзгаришларни тадқиқ этиш назарий ва амалий жиҳатдан долзарб аҳамиятга эга.

 Тадқиқот мақсади: Тажриба шароитида бир томонлама нефрэктомия ўтказилган қуёнларда маҳаллий (регионар) лимфа тугунларининг морфологик ва морфометрик ўзгаришларни ўрганиш.

Тадқиқот материал ва усули: Тадқиқот 30 бошли Шиншилла зотидаги қуёнларда амалга оширилди, улар назорат ва операциядан кейинги 7, 14, 30, 60 ва 90-суткаларга мос гуруҳларга бўлинди. Гистологик (гематоксилин-эозин, ван-Гизон бўйича) ва морфометрик усуллар қўлланилди.

Натижа ва хулосалар: нефрэктомиядан сўнг регионар лимфа тугунларида даврий характерга эга реактив-гиперпластик ўзгаришлар кузатилади: 14-суткада энг юқори чўққисига етадиган кортикал ва паракортикал зоналарнинг қалинлашуви, лимфоид фолликулалар сони ва герминатив марказли фолликулалар улушининг ортиши, синус гистиоцитозининг кучайиши. 60-90-суткаларга бориб кўрсаткичлар аста-секин назорат даражасига яқинлашади, бироқ айрим ҳайвонларда енгил склеротик ўзгаришлар сақланиб қолади. Олинган маълумотлар буйрак олиб ташлангандан кейин иммун тизимининг маҳаллий даражада компенсатор-мослашув реакцияси намоён бўлишидан далолат беради.

Kalit so'zlar

  • нефрэктомия, регионар лимфа тугунлари, морфометрия, реактив гиперплазия, тажриба, қуён.

0 ko'rishlar · 0 yuklab olishlar · pp. 252–256

O‘xshash maqolalar

ТАЖРИБАДА НЕФРЭКТОМИЯДАН КЕЙИН МАҲАЛЛИЙ ЛИМФА ТУГУНЛАРИНИНГ МОРФОЛОГИК ЎЗГАРИШЛАРИ — nashruz.uz