COVID-19 БИЛАН КАСАЛЛАНГАН ҲОМИЛАДОР АЁЛЛАРДА ЎПКАНИНГ УЛЬТРАТОВУШ ТЕКШИРУВИ (LUS SCORE): CT SEVERITY SCORE КЎРСАТКИЧИ, ФЕНОТИП ВА УЗОҚ УМР КЎРИШ БИЛАН БОҒЛИҚЛИК
Kerimaly kyzy M., Uzakov O., Akhmadjonova .
Zamonaviy tibbiyot jurnali, Vol. 3, No. 14 (2026)
Сурункали ис гази таъсири натижасида организмда ривожланадиган гипоксия буйрак тўқимасида бир қатор морфофункционал ўзгаришларни келтириб чиқаради. Бу ўзгаришлар, айниқса, нефроннинг гломеруляр ва тубуляр қисмларида яққол намоён бўлиб, фильтрация ва реабсорбция жараёнларининг бузилишига олиб келади. Ушбу тадқиқотнинг мақсади сурункали ис гази таъсирида буйрак тўқимасида юзага келадиган гипоксия-индуцирланган морфометрик ўзгаришларни баҳолашдан иборат.
Тадқиқот 3 ва 9 ойлик оқ зотсиз эркак лаборатория каламушларида ўтказилди. Буйрак тўқимасида гистологик ва морфометрик таҳлиллар бажарилиб, гломерула диаметри, Боумен–Шумлянский капсуласи бўшлиғи кенглиги, проксимал ва дистал найчалар диаметри, эпителий баландлиги ҳамда интерстициал майдон каби кўрсаткичлар аниқланди.
Натижалар сурункали ис гази таъсирида гломерулаларнинг қайта қурилиши, Боумен–Шумлянский капсуласи бўшлиғининг кенгайиши, тубуляр эпителий қалинлигининг камайиши ва интерстициал майдоннинг ортишини кўрсатди. Морфометрик кўрсаткичлар буйракда гипоксия натижасида ривожланадиган тузилмавий бузилишларни объектив баҳолаш имконини берди.
24 ko'rishlar · 49 yuklab olishlar · pp. 171–177
Kerimaly kyzy M., Uzakov O., Akhmadjonova .
Adikhamjonov S., Ibragimov N., Toshboyev .
Yusupov A., Abdullajonov K.
Kerimaly kyzy M., Uzakov O., Akhmadjonova G.