COVID-19 БИЛАН КАСАЛЛАНГАН ҲОМИЛАДОР АЁЛЛАРДА ЎПКАНИНГ УЛЬТРАТОВУШ ТЕКШИРУВИ (LUS SCORE): CT SEVERITY SCORE КЎРСАТКИЧИ, ФЕНОТИП ВА УЗОҚ УМР КЎРИШ БИЛАН БОҒЛИҚЛИК
Kerimaly kyzy M., Uzakov O., Akhmadjonova .
Zamonaviy tibbiyot jurnali, Vol. 3, No. 14 (2026)
Тадқиқотнинг мақсади сунъий қон айланиши шароитида туғма юрак нуқсонларини жарроҳлик йўли билан тузатишда болаларда анестезия чуқурлигини объектив назорат қилиш учун BIS-мониторингнинг клиник аҳамиятини баҳолашдан иборат бўлди. Оператив аралашувнинг турли босқичларида BIS-мониторинг самарадорлиги таҳлил қилиниб, анестезиянинг ортиқча ва етарли бўлмаган чуқурлиги эпизодлари ҳамда интраоперацион уйғониш хавфи баҳоланди. Тадқиқот натижалари BIS-мониторинг қўлланилиши анестезиянинг мақсадли даражасини (BIS 40-60) операция вақтининг 87,3% давомида сақлаш имконини берганини кўрсатди, бу анъанавий мониторинг кўрсаткичи (61,4%)дан ишончли даражада юқори бўлди (p<0,001). Интраоперацион уйғониш частотаси 9,5% дан 1,6% гача камайди (p=0,048). Анестезия етарлилигининг бузилиши нуқтаи назаридан энг хавфли босқичлар индукция ва сунъий қон айланишидан кейинги иситиш даври бўлиб, мазкур босқичларда кучайтирилган мониторинг талаб этилади. Олинган натижалар BIS-мониторингнинг юқори информативлиги ва клиник самарадорлигини, шунингдек, туғма юрак нуқсонлари бўлган болаларда кардиожарроҳлик амалиётлари хавфсизлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини тасдиқлайди.
17 ko'rishlar · 53 yuklab olishlar · pp. 125–131
Kerimaly kyzy M., Uzakov O., Akhmadjonova .
Adikhamjonov S., Ibragimov N., Toshboyev .
Yusupov A., Abdullajonov K.
Kerimaly kyzy M., Uzakov O., Akhmadjonova G.