TOVON SUYAGI PLANTAR OSTEOFITINI ENDOSKOPIK VA AN’ANAVIY JARROHLIK USULLARIDA DAVOLASH NATIJALARINING QIYOSIY TAHLILI
Irismetov M., Tursinov F., Raxmanov R.
Zamonaviy tibbiyot jurnali, Vol. 4, No. 15 (2026)
Семизлик ва инсулин резистентлигининг эркаклар бепуштлиги ривожланишидаги роли етарлича ўрганилмаган.
Мақсад. Бирламчи бепуштлиги бўлган эркакларда метаболик ва антропометрик кўрсаткичларнинг сперматогенез бузилишлари оғирлиги билан боғлиқлигини баҳолаш.
Материаллар ва усуллар. Тадқиқотга бирламчи бепуштлиги бўлган 122 нафар эркак ва назорат гуруҳидаги 115 нафар эркак киритилди. Антропометрик кўрсаткичлар, углевод ва липид алмашинуви, ингибин В ҳамда спермограмма кўрсаткичлари баҳоланди. Асосий гуруҳ азооспермия (n=31), олигозооспермия (n=23) ва сперматозоидлар концентрацияси сақланган (n=68) гуруҳларга ажратилди. Статистик таҳлилда нопараметрик ва корреляцион усуллардан фойдаланилди.
Натижалар. Гуруҳлар ўртасида асосий антропометрик ва метаболик кўрсаткичлар бўйича статистик аҳамиятли фарқлар аниқланмади (p>0,05). Фарқлар фақат ингибин В даражаси бўйича кузатилди (p<0,001). Липид кўрсаткичлари сперматозоидлар ҳаракатчанлиги ва морфологияси билан кучсиз корреляцияни намоён этди. Семизлик бепуштлиги бўлган эркакларда назорат гуруҳига нисбатан кўпроқ учради (20,5% га нисбатан 1,7%; p<0,001).
Хулоса. Сперматогенез бузилишларининг оғирлиги асосий метаболик кўрсаткичлар билан боғлиқ эмаслиги аниқланди. Ингибин В даражасида гуруҳлараро фарқлар ҳамда айрим липид кўрсаткичларининг сперматозоидлар сифати билан кучсиз боғлиқлиги кузатилди.
0 ko'rishlar · 3 yuklab olishlar · pp. 561–568
Irismetov M., Tursinov F., Raxmanov R.
Mamasaidov ., Isaqova N.
Eranov S., Mukhtorov D.
Butaev S., Jumanov ., Pirmatov S.