PREPUBERTAT YOSHDAGI HAYVONLARDA NOVVOYCHILIK ACHITQISI BILAN INDUKSIYA QILINGAN ISITMA KECHISHIGA CELAGRIP PREPARATINING TA'SIRINI BAHOLASH
Хакимов З., Кутлиева Ф., Рахманов А.
Zamonaviy tibbiyot jurnali, Vol. 14, No. 3 (2026)
Сурункали ис гази таъсири организмда узоқ давом этувчи гипоксия ҳолатини юзага келтириб, юқори метаболик фаолликка эга аъзоларда тузилмавий ўзгаришларни ривожлантиради. Буйрак тўқимасида ушбу жараёнларнинг кечиши организмнинг ёшига бевосита боғлиқ бўлиб, нефрон элементларининг морфологик қайта қурилиш даражаси турли ёш даврларида фарқ қилади. Мазкур тадқиқотнинг мақсади сурункали ис гази таъсирида буйрак тўқимасида юзага келадиган ёшга боғлиқ морфологик ўзгаришларни қиёсий баҳолашдан иборат.
Тадқиқот 3 ва 9 ойлик оқ зотсиз эркак каламушларда ўтказилди. Буйрак тўқимасининг гистологик препаратлари микроскопик ва морфометрик жиҳатдан таҳлил қилинди. Гломерула диаметри, Боумен–Шумлянский капсуласи бўшлиғи, проксимал ва дистал найчалар тузилиши, интерстициал тўқима ҳамда микроциркулятор ўзгаришлар қиёсий баҳоланди.
Таҳлиллар 3 ойлик ҳайвонларда морфологик ўзгаришлар асосан функционал-мослашув хусусиятига эга эканлигини кўрсатди. 9 ойлик ҳайвонларда эса гломеруляр архитектониканинг бузилиши, капсула бўшлиғининг кенгайиши, тубуляр эпителийда дистрофик ўзгаришлар ҳамда интерстициал майдоннинг ортиши янада яққол ифодаланди. Морфометрик баҳолашда гломеруляр параметрлар ва тубуляр эпителий кўрсаткичлари ёш ортиши билан гипоксияга нисбатан юқори даражада ўзгариши аниқланди.
0 ko'rishlar · 0 yuklab olishlar · pp. 390–396
Хакимов З., Кутлиева Ф., Рахманов А.
Гофуржонов М., Ахмадалиев Ш.
Ганиев А., Сабирова Р., Алимбекова Л.
Сапаев Д.