АТИПИК ЭНДОМЕТРИЙ ГИПЕРПЛАЗИЯСИ ВА ЭНДОМЕТРИЙ САРАТОНИ БИЛАН КАСАЛЛАНГАН АЁЛЛАРНИНГ КЛИНИК-АНАМНЕСТИК ВА РЕПРОДУКТИВ ХУСУСИЯТЛАРИ
Validova .
AMALIY JARROHLIK, Vol. 3, No. 3 (2026)
Мақсад. Иммун танқислик ҳолатида вирусли ва вирусли-бактериал зотилжам оқибатида нобуд бўлган болаларнинг ёш ва жинс хусусиятларини таҳлил қилиш ҳамда ўпка тўқимаси ва иммун тизими аъзоларини патоморфологик баҳолаш усулларини ўрганиш.
Материал ва усуллар. Тадқиқотда 2015–2021 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Республика патологик анатомия марказида иммун танқислик ҳолати тасдиқланган, вирусли ва вирусли-бактериал зотилжамдан нобуд бўлган 82 нафар боланинг аутопсия материаллари таҳлил қилинди. Патологоанатомик текширувлар Г.В. Шор усулида тўлиқ эвисцерация қилиш орқали амалга оширилди. Ўпка тўқимасининг макроскопик ҳолати А.В. Цинзерлинг усули асосида баҳоланди. Иммун тизимининг марказий аъзоси бўлган тимус морфологик текширув учун ажратиб олинди.
Натижалар. Тадқиқотга киритилган 82 нафар боланинг 34 нафари (41,46%) қизлар, 48 нафари (58,54%) ўғил болалардан иборат бўлди. Ёш гуруҳлари бўйича энг катта улуш 4–6 ойлик болалар ҳиссасига тўғри келиб, 36 нафарни (43,90%) ташкил этди. 29 кундан 3 ойгача бўлган болалар 24 нафар (29,27%), 7–12 ойлик болалар 14 нафар (17,07%), 7–28 кунлик чақалоқлар эса 8 нафар (9,76%) бўлди. Биринчи учта ёш гуруҳида ўғил болалар сони қизларга нисбатан юқори эканлиги кузатилди.
Хулоса. Иммун танқислик ҳолатида зотилжамдан нобуд бўлган болаларнинг аутопсия материалларини комплекс патоморфологик баҳолашда ўпка тўқимаси ва тимусни биргаликда текшириш муҳим аҳамиятга эга. Тадқиқот танланмасида 4–6 ойлик болалар ҳамда ўғил болалар улуши юқори эканлиги аниқланди.
0 ko'rishlar · 0 yuklab olishlar · pp. 71–78
Validova .
Yakubbekova S.
Khafizova R.
Yakubbekova S.