АТЕРОСКЛЕРОТИК КАРДИОСКЛЕРОЗДА МИОКАРД ФИБРОЗ ВА МУШАК ТЎҚИМАСИ НИСБАТИНИНГ ЁШГА ХОС МОРФОМЕТРИК ТАВСИФИ
Butaev S., Jumanov ., Pirmatov S.
Zamonaviy tibbiyot jurnali, Vol. 4, No. 15 (2026)
Мақсад – атеросклеротик кардиосклерозда юракнинг макроскопик кўрсаткичларини ёш гуруҳлари бўйича баҳолаш ва миокард ремоделланиши йўналишини аниқлаш.
Материал ва усуллар – атеросклеротик кардиосклероздан вафот этган 169 нафар шахснинг юраги аутопсияда текширилди (3 та ёш гуруҳи, 10 та кичик гуруҳ). Юрак оғирлиги, ўлчамлари, чап қоринча ва қоринчалараро тўсиқ девори қалинлиги аниқланди.
Натижалар – юрак оғирлиги барча ёш гуруҳларида деярли ўзгармади (340–346 г). Чап қоринча девори қалинлиги 36–40 ёшда максимумга етди (1,20±0,11 см) ва 60 ёшдан кейин 0,90–1,02 см гача юпқалашди; 70 ёшдан катталарда юрак ўлчамлари ҳам кичрайди.
Хулоса – кекса ёшда атеросклеротик кардиосклерозда миокард ремоделланиши гипертрофик эмас, инволютив-атрофик йўналишда кечади; юрак оғирлиги ремоделланиш даражасини акс эттирмайди.
0 ko'rishlar · 3 yuklab olishlar · pp. 537–541
Butaev S., Jumanov ., Pirmatov S.
Irismetov M., Tursinov F., Raxmanov R.
Gasanova S., Irgashev D., Boboev K.
Eranov S., Mukhtorov D.