KO‘KRAK QAFASI JARROHLIGIDA KO‘KRAK QAFASI A’ZOLARINING YIRINGLI-SEPTIK KASALLIKLARI BO‘LGAN BEMORLARDA MULTIMODAL ANALGEZIYANI QO‘LLASHDA GEMODINAMIKA HOLATI
Bektemirova N.
Zamonaviy tibbiyot jurnali, Vol. 14, No. 3 (2026)
Долзарблиги. Гемодиализ усулининг амалиётга жорий этилиши буйракнинг сурункали касаллиги билан оғриган беморларни даволашда улкан ютуқ бўлди. Ушбу усул терминал босқичдаги буйрак етишмовчилиги бўлган жуда кўп беморларнинг ҳаётини сезиларли даражада узайтириш имконини берди.
Материаллар ва усуллар. Тадқиқотга дастурли гемодиализ муолажасини қабул қилаётган буйракнинг сурункали касаллиги 5D босқичидаги 106 нафар бемор ҳамда неврологик ва юрак-қон томир тизими касалликлари белгилари аниқланмаган 20 нафар соғлом кўнгилли жалб этилди.
Натижалар. Тадқиқотга киритилган барча беморларда гемодиализ жараёни давомида эхокардиографик (ЭхоКГ) кўрсаткичларни босқичма-босқич баҳолаш амалга оширилди. ЭхоКГ текширувлари гемодиализ муолажаси бошланишидан олдин, муолажа бошланганидан 1 соат ўтгач ҳамда сеанс якунланиши билан ўтказилди.
Хулоса. Интрадиализ даврида ҳажмнинг энг катта камайиши гемодиализнинг биринчи соатига келиб кузатилди. Шундан кейин ҳажмнинг пасайиши бутун муолажа давомида изчил давом этиб, сеанс охирида энг паст кўрсаткичларга етди. Олинган натижалар гемодиализ жараёнида ҳажмий ўзгаришлар прогрессив хусусиятга эга эканлигини ҳамда ультрафильтрациянинг беморлар гемодинамик ҳолатига сезиларли таъсир кўрсатишини тасдиқлайди.
0 ko'rishlar · 0 yuklab olishlar · pp. 235–242
Bektemirova N.
Mirzakhmedov M., Bobonazarov S.
Saparov A., Chartaeva A.
Ashurov A., Ashurov A., Nosirov R., Ashurov A.