KARPAL KANAL SINDROMI BO‘LGAN BEMORLARDA DAVOLASH-REABILITATSIYA TAKTIKASINI TANLASHNING KLINIK-INSTRUMENTAL MEZONLARI
Khasanov ., Mavlyanova Z.
Zamonaviy tibbiyot jurnali, Vol. 3, No. 14 (2026)
Долзарблиги. Саркопения — жигар циррозининг энг кўп учрайдиган ва прогностик аҳамиятга эга асоратларидан бири бўлиб, компенсациялашган цирроз билан оғриган ўрта ёшдаги беморларда мушак ҳолатининг комплекс клиник-функционал тавсифи етарлича тизимлаштирилмаган.
Мақсад. Саркопения билан асоратланган компенсациялашган жигар циррозли ўрта ёшдаги беморларда клиник-демографик хусусиятлар ҳамда бошланғич мушак массаси, мушак кучи ва жисмоний иш қобилияти кўрсаткичларини баҳолаш.
Материал ва усуллар. Саркопения билан асоратланган компенсациялашган жигар циррозли 90 нафар ўрта ёшдаги бемор (45–59 ёш) ва 40 нафар амалда соғлом шахс (назорат гуруҳи) текширилди. Саркопения ташхиси EWGSOP2 (2019) мезонлари асосида биоимпеданс анализ (InBody 770S), қўл сиқиш динамометрияси ва 6-дақиқалик юриш тести ёрдамида қўйилди.
Натижалар. Текширилганлар орасида эркаклар устунлик қилди (60,0%), эркак ва аёллар нисбати 1,5:1 ни ташкил этди. Жигар циррози этиологик тузилишида сурункали вирусли B гепатити устунлик қилди (75,6%). Цирроз билан оғриган беморларда назоратга нисбатан аппендикуляр скелет мушак массаси индексининг пасайиши (эркакларда 6,35±0,18 га қарши 8,12±0,24 кг/м²; аёлларда 5,02±0,15 га қарши 6,47±0,21 кг/м²), қўл сиқиш кучи, фаза бурчаги ва 6-дақиқалик юриш тести масофасининг пасайиши аниқланди.
Хулоса. Компенсациялашган жигар циррозли ўрта ёшдаги беморларда саркопения мушак ҳолатининг миқдорий ва функционал кўрсаткичларининг биргаликда пасайиши билан тавсифланади, бу эса уларни клиник амалиётда комплекс баҳолаш зарурлигини асослайди.
0 ko'rishlar · 0 yuklab olishlar · pp. 1233–1238
Khasanov ., Mavlyanova Z.
Sayitov O., Gaziyev Z.
Ayubov B., Ermatov .
Eshbekov M., Khamdamov B., Fayzullaeva N., Ruzibakieva M.