BIRIKTIRUVCHI TO‘QIMA DISPLAZIYASI FONIDA KO‘KRAK QAFASINING KILSIMON DEFORMATSIYASI BO‘LGAN BOLALARDA KLINIK-FUNKSIONAL XUSUSIYATLAR VA ORTOPEDIK KOMORBIDLIK
Jumaboyev ., Yulchiyev .
AMALIY JARROHLIK, Vol. 3, No. 3 (2026)
Мақсад. Турли оғирликдаги экспериментал қорин тўмтоқ жароҳатидан кейин ичак функциясининг тикланиши ва кечки асоратлар ривожланишини қўлланилган даволаш тактикасига боғлиқ ҳолда ўрганиш.
Материал ва усуллар. Лаборатория каламушларида қорин тўмтоқ жароҳатининг икки хил модели яратилди. Ўртача оғирликдаги шикастланишда динамик кузатув ва оғриқсизлантириш ўтказилди ёки қўшимча равишда лазер терапияси қўлланилди. Ичак тутқичи томирлари шикастланган оғир жароҳатда эрта лапаротомия ва жарроҳлик гемостази бажарилди. Тажриба гуруҳида тромбоцитларга бой плазма, лазер таъсири ва маҳаллий гемостатик воситани ўз ичига олган комплекс даволаш қўлланилди. Ичак транзити, тана вазни динамикаси ва қорин бўшлиғи аъзоларидаги макроскопик ўзгаришлар баҳоланди.
Натижалар. Ўртача оғирликдаги жароҳатда лазер терапияси қўлланилган гуруҳда 14-куни ичак транзити 79,8 ± 2,35% ни, назорат гуруҳида эса 72,3 ± 3,41% ни ташкил этди. Оғир жароҳатда ушбу кўрсаткичлар мос равишда 76,8 ± 3,14% ва 65,2 ± 1,96% га тенг бўлди. Тажриба гуруҳларида битишмалар ва ичак деформацияси камроқ ифодаланди. Оғир жароҳатдан кейин ичак деворининг кечиккан некрози ва перфорацияси хавфи сақланиб қолди.
Хулоса. Ичак тутқичи шикастланишининг оғирлиги жарроҳлик аралашувига бўлган эҳтиёжни белгилади. Даволаш усуллари кейинги функционал тикланишда кузатилган фарқлар билан боғлиқ бўлди. Даволаш натижаларини баҳолашда ҳайвонларнинг умумий ҳолати билан бир қаторда ичак транзити ва кечки анатомик ўзгаришларни ҳам ҳисобга олиш зарур.
0 ko'rishlar · 0 yuklab olishlar · pp. 4–12
Jumaboyev ., Yulchiyev .
Jumaboyev ., Yulchiyev .
Alikhodjaeva G., Ashurova ., Tashmatov ., Ashrapov ., Altibayev .
Murodova ., Polatova D., Kariev S., Durmanov B., Alimov ., Khamrakulov B., Abdullaev N.