nashruz.uz
Qaytish Zamonaviy tibbiyot jurnali
Original tadqiqot

Zamonaviy tibbiyot jurnali, Vol. 14, No. 3 (2026)

ҚАНДЛИ ДИАБЕТИ БОР БЎЛГАН БЕМОРЛАРДА СОН–ТИЗЗА ОСТИ СЕГМЕНТИ РЕОККЛЮЗИЯСИДА ЗАМОНАВИЙ ХИРУРГИК ЁНДАШУВЛАР

  • Matmurotov K.J.
  • Xudayorov S.S.
  • Yakubov I.Y.
  • Xaitov D.X.
Qabul qilingan: 13-iyul, 2026Tasdiqlangan: 13-iyul, 2026Chop etilgan: 15-iyul, 2026

Annotatsiya

Ушбу адабиётлар шарҳида юзаки сон артериясидаги атеросклеротик бляшкалар морфологиясининг ўзига хос хусусиятлари, реконструктив операциялардан кейинги узоқ муддатли даврда рестеноз ва реокклюзияларнинг ривожланиш механизмлари ҳамда уларнинг бирламчи шикастланишдан иммуногистокимёвий жиҳатдан фарқлари баён қилинган.

Операция қилинган сегментнинг очиқлиги ва ампутациялар частотаси очиқ реваскуляризация ҳамда эндоваскуляр муолажалар натижаларини баҳоловчи аксарият клиник тадқиқотларнинг анъанавий якуний кўрсаткичлари ҳисобланади. Периферик артерияларда реконструктив аралашувлар сони ортиб бораётганига қарамасдан, кейинчалик амалга ошириладиган такрорий реваскуляризацияларнинг таҳлили кам ҳолларда илмий муҳокамалар мавзуси бўлади.

Мақолада реокклюзияларнинг ривожланиш частотаси, беморларда сурункали ишемиянинг қайталаниши ёки ўткир ишемия ривожланганда жарроҳлик даволаш натижалари, шу жумладан гибрид технологиялардан фойдаланиш имкониятлари ёритилган.

Kalit so'zlar

  • такрорий реваскуляризациялар, рестеноз, реокклюзия, гибрид реваскуляризация, периферик артериялар касалликлари

0 ko'rishlar · 0 yuklab olishlar · pp. 202–209

Ko‘rsatkichlar va e’tibor

O‘xshash maqolalar