nashruz.uz
← Qaytish Zamonaviy tibbiyot jurnali
Original tadqiqot

Zamonaviy tibbiyot jurnali, Vol. 4, No. 15 (2026)

ЮЗАКИ ВА ЧЕГАРАВИЙ КУЙИШЛАРНИ ЖАРРОҲЛИК ДАВОЛАШДА ЭНТЕРОЛНИ МАҲАЛЛИЙ ҚЎЛЛАГАНДА ЖАРОҲАТЛАРНИНГ ТОЗАЛАНИШ ВА СТАЦИОНАР ДАВОЛАНИШ МУДДАТЛАРИ

  • Fozilov A.A.✉
  • Salakhiddinov K.Z.
  • Ten D.O.
Qabul qilingan: 16-oktabr, 2026Tasdiqlangan: 26-oktabr, 2026Chop etilgan: 27-oktabr, 2026

Annotatsiya

Тадқиқот мақсади - II ва IIIА даражали куйишларни комплекс даволашда ачитқи пробиотиги Saccharomyces boulardii («Энтерол») ни маҳаллий қўллашнинг клиник ва лаборатор самарадорлигини баҳолаш. Материал ва усуллар. Тана юзасининг 15 % гача майдонида термик куйиши бўлган 60 нафар бемор текширилди. Ҳар бир даражада асосий гуруҳ (15 нафар; 250 мг «Энтерол» 50 мл илиқ дистилланган сувда эритилиб, кун ора «Парапран» қопламаси остида аппликация қилинди) ва анъанавий даволаш олган назорат гуруҳи (15 нафар; антисептиклар, қатқалоқ остида қуруқ усулда даволаш) шакллантирилди. Жароҳат жараёни 1, 3, 5, 7 ва 15-кунларда (IIIА даражада 20-кунда ҳам) суртма-излар цитологияси, микробларга ифлосланишни ярим миқдорий баҳолаш ва жароҳат ювиндиларида ИЛ-1β, ИЛ-10, ЎНО-α, ММП-9, TGF-β1 нинг иммунофермент таҳлили орқали назорат қилинди. Натижалар. Стационар даволаш муддати асосий гуруҳда II даражада 6,1±0,2 койка-кунни ташкил этди (назорат гуруҳида 9,9±0,4; 38,4 % га кам), IIIА даражада - 18,6±0,5 (назорат гуруҳида 21,0±0,5; 11,4 % га кам; p<0,05). Юқори даражадаги микробларга ифлосланиш асосий гуруҳларда II даражада 5-кундан (назорат гуруҳида 7-кундан), IIIА даражада 7-кундан (назорат гуруҳида 15-кундан) бошлаб аниқланмади. Кузатувнинг сўнгги муддатида нейтрофиллар деструкцияси назорат гуруҳидагидан 43,7 ва 41,2 % га паст, фибробластлар улуши 63,2 ва 43,8 % га юқори бўлди. ИЛ-1β 44,1 ва 52,1 % га, ММП-9 34,8 ва 44,9 % га паст, ИЛ-10 45,3 ва 33,0 % га юқори эди (p<0,05); IIIА даражада ЎНО-α 54,3 % га паст, TGF-β1 эса 37,9 % га юқори бўлди (p<0,05). Ножўя ҳодисалар қайд этилмади. Хулоса. Юзаки ва чегаравий куйишларда S. boulardii ни маҳаллий қўллаш жароҳатнинг микрофлорадан тозаланишини, яллиғланишнинг босилишини ва репарациянинг бошланишини тезлаштиради ҳамда даволаш муддатини қисқартиради

Kalit so'zlar

  • куйишлар, Saccharomyces boulardii, пробиотик, маҳаллий даволаш, жароҳат жараёни, цитология, цитокинлар, микробларга ифлосланиш.

0 ko'rishlar · 0 yuklab olishlar · pp. 394–402

Ko‘rsatkichlar va e’tibor

O‘xshash maqolalar