nashruz.uz
Qaytish Zamonaviy tibbiyot jurnali
Original tadqiqot

Zamonaviy tibbiyot jurnali, Vol. 3, No. 14 (2026)

АНФИМОВ КОРРЕКТУРА СИНАМАСИ АСОСИДА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРИНИНГ ДИҚҚАТ ХУСУСИЯТЛАРИНИ ҚИЁСИЙ БАҲОЛАШ

  • Kamilova R.T.
  • Tillaeva Sh.O.
  • Makhammatkulov Kh.E
Qabul qilingan: 12-sentabr, 2026Tasdiqlangan: 23-sentabr, 2026Chop etilgan: 24-sentabr, 2026

Annotatsiya

Ушбу мақолада мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларининг ақлий иш фаолияти ва диққат хусусиятларини баҳолаш натижалари келтирилган. Тошкент шаҳри ва Сурхондарё вилоятидаги модул типидаги (n=114) ҳамда анъанавий типдаги (n=114) мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган жами 228 нафар болада диққатнинг тезлиги, аниқлиги, хатолик даражаси ва барқарорлиги Анфимовнинг корректура ҳарфий синамаси ёрдамида баҳоланди. Натижаларга кўра, анъанавий типдаги мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида ахборотни қайта ишлаш тезлиги ва диққат барқарорлиги ишончли даражада юқори (P<0,01), модул типидаги ташкилотларда эса диққатнинг аниқлик кўрсаткичи юқорироқ эканлиги аниқланди (P<0,05). Шунингдек, модул типидаги ташкилотларда қиз болаларнинг хатолик даражаси ўғил болаларга нисбатан пастлиги кузатилди (P<0,05). Олинган натижалар мактабгача таълим муҳитининг ташкилий-қурилиш хусусиятлари болалар диққатининг алоҳида компонентларига таъсир кўрсатишини тасдиқлаб, мактабгача таълим муҳитини гигиеник ва педагогик жиҳатдан оптималлаштириш муҳим амалий аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади.

Kalit so'zlar

  • болалар, мактабгача таълим ташкилоти, Анфимов тести, диққат барқарорлиги, когнитив функция, ақлий иш қобилияти.

1 ko'rishlar · 0 yuklab olishlar · pp. 1173–1178

Ko‘rsatkichlar va e’tibor

O‘xshash maqolalar