SURUNKALI YURAK YETISHMOVCHILIGI BILAN OG‘RIGAN QARI YOSHDAGI BEMORLAR OYOQ OPERATSIYALARIDA ANESTEZIOLOGIK TA’MINOTNI INDIVIDUAL TANLASH
Sayitov O., Gaziyev Z.
Zamonaviy tibbiyot jurnali, Vol. 3, No. 14 (2026)
Долзарблиги. Сурункали гломерулонефрит кўп омилли касаллик бўлиб, унинг патогенезида эндотелиал дисфункция, вазорегуляция механизмларининг бузилиши ва профиброген жараёнларнинг фаоллашуви муҳим аҳамият касб этади. Азот оксиди биомавжудлиги, трансформловчи ўсиш омили β1 фаоллиги ва эндотелин-1 ишлаб чиқарилишини бошқарувчи NOS3, TGFβ1 ва EDN1 генларининг генетик полиморфизмлари буйрак патологиясининг прогрессияланишига индивидуал мойилликни белгилаши мумкин.
Тадқиқот мақсади - турли даражадаги фаолликка эга сурункали гломерулонефритнинг патогенези ва прогрессияланишида NOS3 786T>C, TGFβ1 Arg25Pro ва EDN1 Lys198Asn полиморф вариантларининг ролини ўрганиш ҳамда уларнинг касаллик оғирлиги билан ассоциациясини баҳолаш.
Материаллар ва усуллар. Генотиплаш Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Инсон иммунологияси ва геномикаси институтининг Геном-ҳужайра технологиялари лабораториясида полимераза занжир реакцияси усули ёрдамида амалга оширилди. Гломерулонефритнинг турли даражадаги фаоллигига эга беморлар ва назорат гуруҳида TGFβ1 Arg25Pro, NOS3 786T>C (rs2070744) ва EDN1 Lys198Asn (rs5370) полиморф вариантларининг аллеллари ва генотиплари тақсимоти ўрганилди. Статистик таҳлилда Пирсоннинг χ² мезони, Фишернинг аниқлик мезони, 95% ишонч оралиғи (ИО) билан шанслар нисбати (OR)ни ҳисоблаш ҳамда генотиплар тақсимотининг Харди–Вайнберг мувозанатига мувофиқлигини баҳолаш усулларидан фойдаланилди.
Натижалар. Гломерулонефритнинг юқори ва жуда юқори фаоллигига эга беморларда TGFβ1 Arg25Pro полиморфизмининг Pro аллели частотаси назорат гуруҳига нисбатан статистик жиҳатдан аҳамиятли даражада ошгани аниқланди - 11,92% га қарши 4,17% (OR=3,11; 95% ИО 1,27–7,64; p=0,012). Гетерозигот Arg/Pro генотипининг частотаси ҳам статистик жиҳатдан аҳамиятли юқори бўлиб, 23,84% га қарши 8,33% ни ташкил қилди (OR=3,44; 95% ИО 1,38–8,58; p=0,009). Касалликнинг паст ва ўртача фаоллигига эга беморларда мазкур полиморфизм бўйича статистик аҳамиятли фарқлар аниқланмади.
NOS3 786T>C полиморфизми бўйича касалликнинг паст ва ўртача фаоллигига эга гуруҳларда статистик аҳамиятли фарқлар аниқланмади (p>0,05). Шу билан бирга, юқори ва жуда юқори фаолликка эга беморларда C аллели частотаси назорат гуруҳидаги 27,08% га нисбатан 38,74% ни ташкил қилди (OR=1,70; 95% ИО 1,09–2,65; p=0,018). Энг яққол ассоциация CT генотипи учун аниқланиб, унинг частотаси назорат гуруҳидаги 40,28% га нисбатан 64,24% ни ташкил қилди (OR=2,66; 95% ИО 1,48–4,78; p=0,001).
EDN1 Lys198Asn полиморфизми бўйича касалликнинг паст/ўртача ҳамда юқори/жуда юқори фаоллигига эга беморлар ва назорат гуруҳи ўртасида аллеллар ва генотиплар тақсимотида статистик аҳамиятли фарқлар аниқланмади (p>0,05). Олинган натижалар мазкур полиморфизм эндотелиал дисфункция ва қон томир асоратлари ривожланишида билвосита роль ўйнаши мумкинлигини кўрсатади. Бироқ унинг гломерулонефрит оғирлиги билан мустақил ассоциацияси тадқиқот намунасида тасдиқланмади.
Хулоса. Сурункали гломерулонефритнинг юқори фаоллиги билан энг яққол генетик ассоциациялар TGFβ1 Arg25Pro ва NOS3 786T>C полиморфизмлари учун аниқланди. TGFβ1 генининг Pro аллели ва NOS3 генининг CT генотипи ташувчанлиги касалликнинг юқори ва жуда юқори фаоллиги билан ассоциацияланган бўлиб, мазкур генетик вариантларни гломерулонефритнинг ноқулай кечиши учун потенциал генетик маркерлар сифатида кўриб чиқиш имконини беради. EDN1 Lys198Asn полиморфизми касаллик фаоллиги билан мустақил статистик аҳамиятли ассоциацияни намоён қилмади. Бу эса мазкур полиморфизмни эндотелиал функциянинг бошқа регуляторлари билан ўзаро таъсирини ҳисобга олган ҳолда комплекс генетик моделлар доирасида янада чуқур ўрганиш зарурлигини кўрсатади.
0 ko'rishlar · 0 yuklab olishlar · pp. 1220–1232
Sayitov O., Gaziyev Z.
Khasanov ., Mavlyanova Z.
Ayubov B., Ermatov .
Ruzibaev K., Ganieva S.