nashruz.uz
Qaytish Zamonaviy tibbiyot jurnali
Original tadqiqot

Zamonaviy tibbiyot jurnali, Vol. 3, No. 14 (2026)

ҚОРИН ТЎМТОҚ ЖАРОҲАТИДА ИЧАК ШИКАСТЛАНИШИНИ ДАВОЛАШ ТАКТИКАСИНИ ЭКСПЕРИМЕНТАЛ АСОСЛАШ

  • Sаdikov R.A.
  • Nishаnov M.F.
  • Sobitkhanov M.S.
Qabul qilingan: 2-sentabr, 2026Tasdiqlangan: 2-sentabr, 2026Chop etilgan: 17-sentabr, 2026

Annotatsiya

Мақсад. Турли оғирликдаги қориннинг тўмтоқ жароҳатида ичак ва ичак тутқичи шикастланишларининг хусусиятларини экспериментал ўрганиш ҳамда даволашга дифференциал ёндашув натижаларини баҳолаш.

Материал ва усуллар. Экспериментал ҳайвонларда қорин олд деворига меъёрланган зарба бериш орқали тўмтоқ жароҳат модели яратилди. Биринчи серияда ичак девори бутунлиги бузилмаган ўртача оғирликдаги шикастланишлар, иккинчи серияда эса ичак тутқичи томирларининг шикастланиши ва қорин бўшлиғига қон кетиши билан кечувчи оғир жароҳат моделлаштирилди. Даволаш тактикаси шикастланиш хусусиятига қараб танланди.

Натижалар. Ўртача оғирликдаги жароҳатда ичак девори ва тутқичида гематомалар аниқланди. Назорат гуруҳида кейинги муддатларда битишмалар ва ичак пассажининг бузилиш белгилари кузатилди. Лазер терапияси қўлланилган ҳайвонларда ичак фаолияти эртароқ тикланди ва макроскопик ўзгаришлар камроқ намоён бўлди. Оғир жароҳатда ичак тутқичининг йиртилиши ва қон кетиши эрта жарроҳлик аралашувини талаб қилди.

Хулоса. Олинган экспериментал натижалар қориннинг тўмтоқ жароҳатида даволаш тактикасини шикастланиш оғирлигига қараб дифференциал танлаш зарурлигини кўрсатади.

Kalit so'zlar

  • қориннинг тўмтоқ жароҳати, ичак шикастланиши, ичак тутқичи, экспериментал модель, лазер терапияси, даволаш тактикаси.

0 ko'rishlar · 0 yuklab olishlar · pp. 1092–1102

Ko‘rsatkichlar va e’tibor

O‘xshash maqolalar