nashruz.uz
← Qaytish Zamonaviy tibbiyot jurnali
Original tadqiqot

Zamonaviy tibbiyot jurnali, Vol. 4, No. 15 (2026)

СУРУНКАЛИ ГЕПАТИТЛАРДА СТОМАТОЛОГИК СТАТУС ҲОЛАТИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ. ТИШ ШИФОКОРИ НИГОҲИ (ШАРҲЛОВЧИ МАҚОЛА)

  • Kubayev A.S.✉
  • Saidkhanova M.K.
Qabul qilingan: 19-sentabr, 2026Tasdiqlangan: 30-sentabr, 2026Chop etilgan: 1-oktabr, 2026

Annotatsiya

Сурункали гепатит – жигарнинг метаболик ўзгаришлари билан кечувчи яллиғланиш касаллиги тушунилади, жигар тўқимаси ва ҳужайраларининг фиброз ҳамда некротик шикастланишлари билан кечиб, жигар бўлакчалари тузилиши бузилмайди ва портал гипертензия белгилари кузатилмайди. Сурункали гепатитлар муаммоси беморнинг стоматологик ҳолатига сезиларли таъсир кўрсатиши, пародонт, оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати касалликларининг тарқалиши ва стоматологик ёрдамга муҳтожликнинг юқори даражаси билан ҳам аҳамиятлидир.

Ушбу шарҳнинг мақсади адабиётлардаги маълумотларга асосланиб, сурункали гепатитларда оғиз бўшлиғи ва унинг барча тузилмалари ҳолатини ўрганиш эди.

Баъзи тадқиқотчиларнинг маълумотларига кўра, жигарнинг сурункали диффуз касалликлари стоматологик статусда альвеоляр ўсимта шиллиқ қаватининг кўкариши ва қон кетишининг ошиши билан кечадиган ўрта ва оғир даражадаги пародонтит устунлиги билан кечади. Кўпинча оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати касалликлари орасида саратон олди ҳолатлари, лейкоплакия ва дисплазиялар устунлик қилади.

Хулоса: Жигар патологияси ва стоматологик касалликларнинг салбий комбинацияси тизимли ва маҳаллий иммунитетнинг бузилиши, оғиз бўшлиғи тузилмаларининг функционал ўзаро алоқалари, оғиз бўшлиғи аъзоларининг бутун организм билан нейрорефлектор боғланиш физиологиясининг бузилиши билан кескинлашади ва муқаррар кўп омилли гомеостатик бузилишларга олиб келади.

Kalit so'zlar

  • сурункали жигар касаллиги, сурункали гепатит, оғиз бўшлиғи патологияси, стоматологик тизим зарарланиши, оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати шикастланиши.

3 ko'rishlar · 1 yuklab olishlar · pp. 4–12

Ko‘rsatkichlar va e’tibor

O‘xshash maqolalar