OSHQOZON YARA KASALLIGINI KOMPLEKS DAVOLASHDA FOTOAKTIVLASHTIRILGAN TROMBOTSITLARGA BOY PLAZMANI MAHALLIY QO‘LLASHNING KLINIK-ENDOSKOPIK SAMARADORLIGI
Sаdykov R., Abdurakhmadov A.
Zamonaviy tibbiyot jurnali, Vol. 3, No. 14 (2026)
Мақсад: муддатдан олдин туғилган чақалоқларда РДС фонида буйрак усти бези ва тимуснинг ягона нейроэндокрин-иммун (стресс-адаптив) тизим сифатида фаолият кўрсатишини морфологик жиҳатдан кўрсатиш. Материал ва усуллар – муддатдан олдин РДС синдромида туғилган ва нобуд бўлган чақалоқларнинг буйрак усти бези ва тимус тўқимасидан тайёрланган микронамуналар NanoZoomer (HAMAMATSU PHOTONICS, Япония) тиббий ускунасида сканер қилинди, 2-ўлчамли микротасвирлар QuPath-0.4.0 (NanoZoomer Digital Pathology Image) дастурий таъминотида ишлов берилди. Морфометрик текширишларда ҳужайраларнинг катталиги, ядро-цитоплазматик индекс, оралиқ тўқиманинг эгаллаган майдони, пўстлоқ қаватнинг барча гистологик соҳалари қалинлиги ва қон томирларнинг эгаллаган майдонлари ҳисобланди (200× катталаштиришда). РДС фонида буйрак усти бези ва тимуснинг интеграл боғлиқлиги эрта неонатал (0–7 кунлик) ва кечки неонатал (8–28 кунлик) даврларда таҳлил қилинди. Миқдорий кўрсаткичлар дескриптив ва вариацион статистика усулида (MS Office Excel, STATISTICA for Windows 10) ишлов берилди; Стьюдент t-мезони, Пирсон ва Спирмен коэффициентлари, χ² мезони қўлланилди; натижалар M±m кўринишида, Р<0,05 (баъзи кўрсаткичлар учун Р<0,001) ишончлилик даражасида берилди. Натижалар – буйрак усти бези ва тимус ягона нейроэндокрин-иммун (стресс-адаптив) тизим сифатида фаолият кўрсатиши морфологик жиҳатдан исботланди. РДС фонида буйрак усти безидан ажралувчи кортизол тимоцитлар апоптозини индуцирлайди: апоптоз кўрсаткичи назоратда ~5% дан РДСда 0–7 кунликда 54,8% гача кўтарилди. Хулоса – бу иккала аъзонинг патогенетик боғлиқлигини исботлайди.
0 ko'rishlar · 0 yuklab olishlar · pp. 1147–1153
Sаdykov R., Abdurakhmadov A.
Yunusova L., Rashidova M.
Khaydarov A., Eshbaev .
Yunusova L., Rashidova M.