ALKOGOL ETIOLOGIYALI JIGAR SIRROZIDA CYP2E1 POLIMORFIZMI, NUTRITIV XAVF VA HAYOT SIFATI
Равзатов Ж., Набиева .
Zamonaviy tibbiyot jurnali, Vol. 14, No. 3 (2026)
Мақолада бирламчи реконструктив операциялардан сўнг турли муддатларда ривожланган пастки оёқларда сурункали критик ишемияси рецидиви клиникаси билан шифохонага ётқизилган 108 нафар беморни текшириш ва даволаш натижалари келтирилган. Беморларни махсус текшириш натижасида 40,7% ҳолларда операциядан кейинги асоратлар ва критик ишемия рецидиви ривожланишининг объектив сабаблари аниқланган. Барча беморлар аниқланган сабабларни ҳисобга олган ҳолда қайта операция қилинди ҳамда асоратлар ривожланишининг олдини олиш бўйича профилактик чоралар кўрилди. Яхши натижаларга эришилди — 78,7% ҳолларда магистрал қон оқими тикланди.
Оёқларда сурункали критик ишемияси рецидивининг сабабларига қараб такрорий реконструктив аралашувларнинг оптимал усуллари белгиланди, шунингдек бирламчи реконструктив операциялардан кейин юзага келадиган операциядан кейинги асоратларда комбинациялашган даволаш усуллари ва уларга кўрсатмалар ишлаб чиқилди. Бунда қуйидаги операциялар бажарилди: қорин аортаси аневризмасини резекция қилиш, аортобифеморал протезлаш, оёқ-қўлнинг кўп босқичли шунтлаш амалиёти, «in situ» усулида феморо-тибиал шунтлаш, тромбэктомия, анастомозларни аутовена ёрдамида пластика қилиш ҳамда профундопластика.
0 ko'rishlar · 0 yuklab olishlar · pp. 277–281
Равзатов Ж., Набиева .
Салимова ., Ахмедова .
Бутабаева ., Асранкулова ., Ахмаджонова ., Бутабоева .
Равзатов ., Набиева .